Кенгаш йиғилишида қандай масалалар муҳокама қилинди? – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

2022 йил 21 февраль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Таъкидлаш жоиз, яқинда Қонунчилик палатаси депутатлари Шарофиддин Назаровга “Адолатли депутат”, Дониёр Ғаниевга “Халқпарвар депутат”, Ақшагул Тулегеновага “Меҳнаткаш депутат”, Қонунчилик палатасининг аввалги чақириқларда самарали ишлаган собиқ депутати Равил Сабиржоновга эса “фахрий депутат” мақоми берилган эди.

Йиғилишда дастлаб ушбу мақомга сазовор бўлган депутатларга гувоҳномалар топширилди.

Шунингдек, Кенгаш аъзолари томонидан қуйи палатанинг 22 февраль куни ўтказиладиган мажлиси кун тартибига киритилиши режалаштирилган бир қатор масалалар кўриб чиқилди. Кенгаш аъзоларининг якдил хулосасига кўра, эртага ўтказиладиган ялпи мажлис кун тартибига бугун фракцияларда муҳокамадан ўтган 4 та қонун лойиҳаси ва бошқа масалалар киритилди.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan