Франциянинг Ўзбекистондаги Элчиси билан парламентлараро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

21 февраль куни, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиснинг биринчи ўринбосари С.Сафоев Франциянинг Ўзбекистондаги Элчиси О.Бушез билан учрашди.

Учрашувда икки давлат парламентлари ўртасидаги ҳамкорлик, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, қонунчилик ҳамда қонун устуворлиги масалалари муҳокама қилинди.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Франция икки томонлама муносабатларида олий даражадаги мулоқот доирасидаги бугунги ҳамкорлик сифат жиҳатидан юқори босқичга кўтарилгани таъкидланди.

Икки томонлама алоқаларни янада ривожлантиришда парламентлараро ҳамкорлик муҳим ҳисса қўшиши алоҳида қайд этилди.

Учрашувда икки давлат ўртасида таълим соҳасидаги ўзаро ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва унинг истиқболлари ҳам муҳокама қилинди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan