Сенатор маҳаллий Кенгашлар депутатлари билан учрашди – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Жойларда сенаторлар парламент фаолиятини замонавий талабларни инобатга олган ҳолда тубдан яхшилаш мақсадида аҳоли билан учрашиб, уларнинг муаммо ва камчиликларини ўрганиб, қонун ижодкорлиги ва қонунчиликдаги ўзгаришларни аҳолига етказиш учун тадбирлар ўтказмоқда.

Хусусан, Яшнобод тумани ҳокимлигида Олий Мажлис Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси аъзоси Шомансур Сагдуллаев халқ депутлари Яшнобод туман Кенгаши депутатлари билан учрашди. 

Учрашувда Янги Ўзбекистоннинг 2022-2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган ишлар муҳокама қилинди. Шунингдек, Яшнобод туманидаги муаммоларни олиб чиқиш, уларнинг ҳал этилишини талаб қилишда маҳаллий Кенгаш депутатлари фаол бўлиши лозимлиги айтиб ўтилди.

Бундан ташқари, сенатор Ш. Сагдуллаев Мирзо Улуғбек ва Яккасарой туманлари ҳокимликларида ҳам учрашувлар ўтказиб, Олий Мажлис Сенатининг йигирма учинчи ялпи мажлисида маъқулланган қонунлар ва кўриб чиқилган масалаларнинг мазмун-моҳияти ҳақида фикр юритди.

Ш. Сагдуллаев фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва камбағалликни қисқартириш давлат сиёсатининг устувор йўналиши эканлигини, янги иш ўринлари яратиш бугунги кун учун ниҳоятда долзарб масала эканлигини таъкидлади.

Сенатор маҳаллаларнинг “ўсиш нуқталари” ва аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлиги оширилиши ва бошқа масалаларга тўхталиб, маҳаллий Кенгаш депутатларининг ваколатларини кенгайтириш орқали ҳудудий ижро органлари фаолияти устидан назоратни кучайтириш йўлга қўйилаётганлигини қайд этди.  

Учрашувларда ушбу туманларда амалга ошриладиган ишлар муҳокама қилинди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan