Президент Қорақалпоғистонга жўнаб кетди – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Президент Шавкат Мирзиёев ҳудудлар ривожи ва аҳоли ҳаёти билан танишиш мақсадида 23 февраль куни Қорақалпоғистон Республикасига жўнаб кетди.

Бу гал янгиликлар, ўзига хос жиҳатлар кўп. Хусусан, биринчи рақамли борт илк бор Тошкентдан Мўйноққа келади. Ташриф ҳам, аввалгилардан фарқли равишда, уч кун бўлади.

Яна бир янгилик – Оролбўйи ҳудудини биргаликда ривожлантириш мақсадида Қорақалпоғистон туманлари биттадан вилоятга бириктирилган. Шу боис бу ерга Тошкент шаҳри ва вилоят ҳокимлари ҳам келган. Улар ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича тақдимотлар ўтказади.

www.president.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan