Избоскан туманидаги қатор ижтимоий соҳа объектлари фаолияти ўрганилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Халқ билан мулоқот қилиш, юртдошларимизни ўйлантираётган муаммоларга қулоқ тутиш, одамларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш бугун депутатлар фаолиятининг асосий мезонига айланди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўзбек Юсупов Избоскан туманидаги учрашувлари давомида бир қатор таълим ва тиббиёт муассасалари фаолияти билан яқиндан танишди.

Тумандаги “Лўғумбек КТМП” бўлинмаси 18500 дан ортиқ аҳолига тиббий хизмат кўрсатади. Поликлиника биноси 1953 йилда қурилган бўлиб, ҳозирда таъмирталаб аҳволга келиб қолган.

Депутат ушбу тиббиёт муассасаси фаолияти билан танишиб, поликлиника мудири Р.Сойипов ҳамда фуқаролар билан суҳбатлашди. Юзма-юз мулоқотларда маҳаллий аҳоли вакиллари томонидан бир қатор муаммолар кўтарилди.

Халқ вакили шу ернинг ўзида ушбу масаласа юзасидан мутасаддилар билан учрашиб, мурожаатга ечим топиш чораларини кўрди. Эндиликда поликлиникада аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш сифати янада ошади.

Депутат Н.Юсупов “Хақулобод” ва “Юқори” МФЙларда ҳам бўлиб, сайловчилар билан мулоқот қилди. Маҳалла ҳудудларида “Яшил мақон” лойиҳаси доирасида амалга оширилган ишларни кўздан кечирди.

Тумандаги 57-сонли математика ва физика фанларини чуқурлаштириб ўқитишга ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабидаги учрашувлар ҳам фойдали бўлди.

Халқ вакили умумтаълим мактабида ўқувчилар учун яратилган шароитлар билан танишди. Ўқувчиларга илм-маърифат ва таълимсиз тараққиётга эришиб бўлмаслигини, ҳар қандай мақсад ва ислоҳотлар натижадорлигига илм-фан билан етиб борилишини таъкидлади.

Парламент қуйи палатаси депутати Наврўзбек Юсуповнинг сайловчилар билан учрашувлари давом этмоқда.

www.paarliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan