Аҳолини ўйлантирган масалалар депутат назоратига олинди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Шаҳноза Холмаҳаматованинг Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги ўрганишлари қизғин ўтди.

Депутат дастлаб тумандаги Бандликка кўмаклашиш марказида бўлиб, асосий эътиборни “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз аёллар, белгиланган муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ва Қуролли кучлар резервига бўшатилган фуқаролар ҳамда жазони ўташ муассасаларидан озод қилинган шахсларнинг иш билан бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар ҳолати билан яқиндан танишди.

Ўрганишда аниқландики, туманда “Аёллар дафтари”га киритилган ишсиз аёллар 668 нафарни ташкил этади. Ўтган вақт мобайнида уларнинг 174 нафари касб ҳунарга ўқитишга жалб этилди, 190 нафари доимий иш ўрни билан таъминланди, 70 нафари вақтинчалик жамоатчилик ишларига жалб этилди, 15 нафарига тадбиркорлик соҳаси билан шуғулланиши учун субсидия ажратилди.

Мулоқотларда аҳолини иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича мутасаддиларга тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилиб, ўзаро фикрларлар алмашилди.

Шунингдек, Ш. Холмаҳаматова туманда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Тоғолди ҳудуд ҳисобланган туман яшилликка бурканиб, барча маҳалла ва қишлоқларда кўчат экиш ишлари авжида. Депутат ҳам лойиҳа доирасида Яккабоғ шаҳрининг Оқтош маҳалласида кўчат экиш ишларида фаол иштирок этди. Туманда лойиҳа асосида бугунга қадар 25 000 тупдан ортиқ кўчатлар экилиб, парвариш қилинмоқда.

Ҳудуддаги ўрганиш жараёнида депутат ҳар бир масалага эътибор қаратиб, аҳолини ўйлантирган масалаларни ўз назоратига олди.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan