Жорий йилнинг 25-28 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тузилмасидаги Парламентаризмни ривожлантириш бўйича БМТ ўқув маркази томонидан Тошкент давлат шарқшунослик университетининг “Шарқшунос таҳлилчилар интеллектуал клуби” аъзоларини сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ташкил этилган махсус ўқув курслари ташкил этилди.
Тингловчиларнинг қизиқишларидан келиб чиққан ҳолда маърузалар маълумотларга бой тақдимотлар билан ўтказилди.
Хусусан, тингловчиларга “Қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси таҳлили” мавзусида Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти БМТ ўқув маркази бошлиғи Маҳаммаджанов Ғолибжон Маҳаммаджон ўғли томонидан ўқув машғулотлари ўтилди. Ўқув жараёнида Сенат томонидан рад этилган қонунни Қонунчилик палатаси томонидан қайта кўриб чиқиш тартиби, Келишув комиссиясини тузиш ва унинг фаолияти, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг, конституциявий қонунларнинг, уларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонунларнинг лойиҳаларини кўриб чиқишнинг ўзига хос хусусиятлари юзасидан зарур маълумотлар берилди.