Аҳолини қийнаётган масалаларни ўрганиш ҳудудлардаги камчиликларни аниқлашга ёрдам беради – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Халқ депутатлари Қизириқ тумани Кенгашининг таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий комиссиясининг йиғилиши ўтказилди.

Кун тартиби доирасида Қизириқ тумани туризм ва маданий мерос бўлими бошлиғининг Маданий мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани инновацион ривожлантириш юзасидан ҳисоботи эшитилди.

Олий Мажлис Сенати аъзоси Б. Бўтаева маданий мерос объектларида илмий асосланган лойиҳалар асосида таъмирлаш-тиклаш ишларини олиб бориш, маданий меросимизни Ўзбекистонда ва хорижда кенг тарғиб қилиш, унинг ноёб намуналарини сақлаб қолиш орқали келажак ёш авлодга етказиш ва соҳани ривожлантиришга қаратилган бошқа ишлар юзасидан ўз фикрини билдирди.

Бугунги кунда сенаторлар аҳоли билан учрашиб, юзма-юз мулоқотлар қилиши, фуқароларнинг мурожаатларини, уларни қийнаётган масалаларни ўрганиши ҳудудлардаги камчиликларни аниқлашга ёрдам беради.

Шу мақсадда туман ҳокими Р. Пардаев, Олий Мажлис Сенати аъзоси
Б. Бўтаева ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман Халқ қабулхонаси мудири И. Ҳолиқов иштирокида  “Янгиобод” маҳалласида сайёр қабул ўтказишди.

Мурожаат қилганлар томонидан ўз мурожаатларида кўтарилган коммунал соҳадаги муаммолар, йўлларнинг ҳолати, аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, кредитлар ажратилиши ва бошқа  масалалар кўриб чиқилди.

Фуқаролар томонидан кўрсатиб ўтилган айрим масалаларга туман мутасаддилари билан  ҳамкорликда шу ернинг ўзида ечим топилди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan