Бугун энг кўп ўқилган мақолалар туркуми: «Мансабдорлар кўп танқидга учраяпти», «Жўжани кузда санаймиз» ёхуд «Гуллар армонидан «йиллар армони»гача»… – Қонунчилик муаммолари институти
БМТ Ўқув маркази мақолалари Мақолалар Мақолалар Янгиликлар

БУГУНГИ ГАЗEТАЛАРДА…

Дунё кескин ўзгариб бораяпти. ОАВ оламда юз бераётган воқеа-ҳодисаларни қай даражада акс эттира олаяпти? Кундалик газеталар билан танишиб борар экансиз, қизғин ҳаёт ҳодисаларига гувоҳ бўласиз. 

«Янги Ўзбекистон” газетасининг бугунги сонида давлат раҳбарининг БМТ Контртеррор бошқармаси раҳбари билан учрашуви кенг ёритилган. Шунингдек, Президент Шавкат Мирзиёевнинг 3-4 март кунлари Покистонга давлат ташриф билан бориши тўғрисидаги хабар билан ҳам танишасиз. Ўзбекистон-Покистон: ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг янги тарихий босқичи», «Қорақалпоғистон – янгиланаётган замин, ушалаётган орзулар маскани», «Олис қишлоқ болалари қувончи» каби мақолаларда халқаро ҳамкорлик ва бугунги кун, янгиланаётган юрт қиёфаси акс этиб туради. Ўзбекистон халқ шоири Маҳмуд Тоирнинг «Бу олам бахти ҳам аёл бахтидан!» мақоласи мароқ билан ўқилади.

«Халқ сўзи» газетасида берилган «Покистонда «Шавкат Мирзиёев: Янги Ўзбекистон стратегияси» китобининг тақдимоти бўлиб ўтди», глобал таҳдидга бағишланган «Терроризмга қаттиқ зарба» мақолалари ўқувчи эътиборида бўлади. Газета мухбири Собир Алиевнинг «Покистон портларида ўзбек кемалари…» мақоласи замирида икки дўст халқ ўртасидаги мустаҳкам робиталар акс этган. «Ўзбекистон очиқ давлат ва Марказий Осиёда муҳим роль ўйнамоқда», «Ўзбекистон БМТнинг фаол аъзоларидан бирига айланган» каби саҳифалар кўнгилга ишонч ва келажакка умид эпкинларини олиб киради.

«ХХI ASR«газетасида эълон қилинган «Одамларни рози қилиш осон эмас» мақоласи эътиборли. «Мўйноқ оҳанрабоси» мақоласи унинг мантиқий давомига ўхшаб кетади. Иккаласида ҳам турмушдаги муаммоларни ҳал этиш, аҳолини рози қилиш долзарб эканлигига урғу берилган. «Масала кўндаланг қўйилса, ечим ҳам топилади», «Жўжани кузда санаймиз», «Гуллар армонидан «йиллар армони»гача» каби мақолаларни ҳам албатта ўқинг, кетган вақтингизга ачинмайсиз…

“Ishonch” газетасининг бугунги сони қизиқарли ва мулоҳазали мақолаларга бой. «Бойсун баҳори» барчани чорлайди» саҳифаси сиз соғинган фестивалга бағишланади. «Чеккадагисининг чекига ҳеч нарса тушмайдими? Ёхуд Чекжалаерда қачон ободлик эпкини эсади?», «Вақтинчалик кўприклар… Пахталисой аҳлининг дардини ким эшитади?» мақолалари жамиятнинг оғриқли нуқталари, ечими изланаётган муаммолари хусусида.

«Шукрона», «Қалбаки ҳужжатлар савдоси» мақолаларини ўқиб, инсоний қадр-қиммат ва қинғир ишнинг қийиғи қирқ йилдан кейин ҳам чиқишига гувоҳ бўласиз. «Кун нафаси»дан ўрин олган хабарлар ҳам ўзига хос…

«Жамият» газетасининг бугунги сонида эълон қилинган мақолалар кўпчилик диққатини ўзига тортади. «Мавсумда «уйғонадиган» партиялар», «Мансабдорлар кўп танқидга учраяпти», «Сўз ва соз «суҳбати» мақолалари фикримизга далил. Бу мақолаларда кун руҳи, самимият ва жамият ноқисликлари акс этиб туради. «Ибн Сино рассом бўлганми?» номли мақола ҳам назарингиздан четда қолмайди.

“Qishloq hayoti”да Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида сувни тежайдиган технологияларни жорий этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан танишасиз. «Пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга субсидия ажратиш тартиби қандай?», «Бир оиладан беш талаба» каби мақолаларда қишлоқларимиздаги жўшқин ҳаёт ҳақида сўз боради.

www.uza.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan