Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бош илмий ходими Саидахмад Ишанходжаев ўзгартиш киритилаётган нормалар ижросини таъминлаш механизмлари ва мажбурий суғуртани амалга оширмаган ташувчининг фуқаролик жавобгарлиги масалаларига тўхталиб ўтди.
Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1461-моддасида ташувчининг йўловчилар ҳаёти, соғлиғи ва (ёки) мол-мулкига зарар етказганлик учун қонунда белгиланган ўз фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиши бўйича мажбуриятини бажармаслиги мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши белгиланганини ва ушбу нормани якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан татбиқ этиш масаласини жиддий кўриб чиқиш зарур эканлигини таъкидлади.
Семинар қизғин мунозараларга бой бўлди.