Байрам муносабати билан тадбир ўтказилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Бугун Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтида 8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан тадбир бўлиб ўтди.

Унда Институт директори Фозилжон Отахонов мазкур давлат илмий-тадқиқот эксперт муассасасида фаолият юритиб келаётган хотин-қизларни байрам билан қутлади.

Шунингдек, мамлакатимизда сўнгги йилларда аёлларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини амалда таъминлаш, уларни ҳар соҳада ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилган ислоҳотлар ҳақида ҳаётий мисоллар билан маълумотлар бериб, ҳозирги кунда бу борадаги давлат сиёсати янги босқичга кўтарилганини алоҳида таъкидлади.

Илиқ ва байрамона руҳда ўтган тадбир ходимларнинг самимий қутловлари ва шеърий табриклари билан давом этди.

Тадбир якунида нафосат ва латофат соҳибаларига эсдалик байрам совғалари топширилди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan