Илмий-эксперт кенгашининг навбатдаги йиғилиши – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Бугун Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда етакчи ташкилот сифатида белгиланган Ички ишлар вазирлиги Академияси мустақил изланувчиси Муҳиддин Жўраевнинг “Ички ишлар органлари бошқарув тизимини такомиллаштириш” мавзусидаги 12.00.02 – Конституциявий ҳуқуқ. Маъмурий ҳуқуқ. Молия ва божхона ҳуқуқи ихтисослигида юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертацияси муҳокама қилинди.

Мажлисни Институт директори, Илмий-эксперт кенгаши раиси, юридик фанлар доктори, профессор Фозилжон Отахонов кириш сўзи билан очар экан, энг аввало, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида ва уни жорий йилда амалга оширишга доир Давлат дастурида назарда тутилган ички ишлар органлари вазифаларига алоҳида тўхталиб, қуйидаги устувор йўналишлар ва мақсадларда, яъни:

биринчидан, “Инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш” устувор йўналишида 7 ва 9-мақсадлар;

иккинчидан, “Мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш” устувор йўналишида 14, 16 ва 17-мақсадлар;

учинчидан, “Умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш” устувор йўналишида 85-мақсад;

тўртинчидан, “Мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа салоҳиятини кучайтириш, очиқ ва прагматик, фаол ташқи сиёсат олиб бориш” устувор йўналишида 100-мақсад бевосита Ички ишлар вазирлигига тегишли эканлиги ҳамда 8 та вазифани амалга оширишда эса бевосита назорат қилувчи сифатида белгиланганлиги Тараққиёт стратегиясида мазкур органга берилаётган эътибор кўламидан далолат беришини таъкидлади.

Диссертация муҳокамаси давомида Институт ҳодимлари ҳамда Илмий-эксперт кенгаши аъзолари томонидан тадқиқотчига диссертацияси мавзуси доирасида қатор саволлар берилди ва тадқиқот ишини янада такомиллаштириш борасида таклиф ва тавсиялар билдирилди.

Муҳокама натижаси бўйича мазкур диссертацияни Ички ишлар вазирлиги Академияси ҳузуридаги ихтисослаштирилган кенгаш ҳимоясига тавсия этиш ҳақида қарор қабул қилинди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan