Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси мажлиси бўлиб ўтди – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

2022 йил 9 март куни Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди.

Унда сенаторлар, экспертлар, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мажлисда Олий Мажлис Сенатининг навбатдаги ялпи мажлисида кўриб чиқилиши режалаштирилган масалалар дастлабки тарзда муҳокама қилинди.

Тадбирда ялпи мажлисда муҳокама этилиши назарда тутилган қатор масалалар ҳақида Қўмита раиси М.Қодирхонова маълумот бериб ўтди.

“Нобанк кредит ташкилотлари ва молиялаштириш фаолияти тўғрисида”, “Киберхавфсизлик тўғрисида”, “Органик маҳсулотлар тўғрисида”, “Реклама тўғрисида”ги қонунлар, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигининг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ахбороти, ички ишлар вазирининг ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисидаги 2021 йил якуни бўйича ахбороти, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг давлат органлари ва ташкилотлари фаолияти очиқлигини таъминлаш борасида амалга оширилган ишлар тўғрисидаги ахбороти шулар жумласидандир.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикасининг янги таҳрирдаги Меҳнат кодексида хотин-қизлар учун белгиланаётган кафолатларга алоҳида эътибор қаратилди.

Қўмита мажлисида Олий Мажлис Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг 2021 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисоботи ҳам эшитилди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан Қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan