«Қонунчилик муаммолари ахборотномаси» илмий-амалий журналининг жорий йилдаги 1-сони нашр этилди. Унда қонунчилик муаммолари, норма ижодкорлиги ва парламентаризм соҳаларидаги илмий-амалий тадқиқот натижалари, илмий, миллий ва хорижий қонун ҳужжатлари ҳамда амалиёт бўйича қиёсий таҳлилларни ўз ичига олган қуйидаги мақолалар ўрин олган:
Хайрилло Гаппоров
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг мустаҳкам кафолати
«…Конституция ва қонунларимизда экология ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ кўплаб масалалар ўз ифодасини топган ва бу, умуман олганда, мамлакатимизда инсоннинг яшаш учун қулай атроф табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини кафолатлайди».
* * *
Фозилжон Отахонов
Самарадорлик – фаолиятимиз мезони
«…32 та қонун лойиҳаси илмий экспертизадан ўтказилди ва натижалари бўйича илмий хулосалар парламент қуйи палатасига тақдим қилинди… «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Қонун ижроси юзасидан Шўрчи, Нукус ва Бахмал туманларида давлат органлари вакиллари, маҳалла фаоллари, тадбиркорлар ва фуқаролардан иборат респондентлар ўртасида 600 дан зиёд интервью, 100 га яқин мансабдор шахслар билан ижтимоий сўровлар ўтказилди».
* * *
Замира Эсанова
Ота-она ва бола ўртасидаги муносабатларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши: ҳуқуқ, мажбурият ва низолар
«Оилавий медиацияда никоҳ муносабатлари тугалланиши ҳам мумкин бўлган жараён, ота-оналик муносабатларига эса бир умр давом этувчи жараён сифатида қаралади ва шунга биноан таъсирчан медиатив процедуралар ўтказилиши низоларни ҳал этишда судга қадар шартли процедура сифатида эътироф этилиши керак».
* * *
Абдуманноб Рахимов
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг ижро этувчи ҳокимият билан ўзаро муносабати
«Ҳукумат томонидан мамлакат иқтисодиётининг бирон-бир тармоғини ривожлантириш учун четдан молиявий маблағлар жалб этиш, яъни ташқи қарз учун келгусида, албатта, Олий Мажлис розилигини олиш амалиётини жорий қилиш керак бўлади».
* * *
Ўткир Очилов
Ҳуқуқнинг ахлоқийлиги тўғрисида
«…жамият аъзоларига узатилаётган хулқ-атвор моделлари яшаш ва фаолият кўрсатишнинг дастуриламал қоидалари сифатида қабул қилиниши учун уларнинг мазмунида минимал ахлоқий мазмун, яъни умуминсоний ва миллий-маданий ахлоқий мезонлар ўз ифодасини топган бўлиши керак».
* * *
Акбаршоҳ Тешабоев
Табиий газ етказиб бериш шартномасини рақамлаштиришнинг фуқаролик-ҳуқуқий муаммолари
«…истеъмолчи газ таъминоти шартномасини тузиб, тармоққа уланиши учун камида 12 иш куни талаб этилади ва бу ҳанузгача ушбу жараён иштирокчилари учун мураккаб бўлган жиҳатлар мавжудлигини англатади».
* * *
Бекзод Нариманов
Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини тугатиш: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил
«Қонун ҳужжатларида ННТни тугатиш айнан қайси суд ваколатига кириши бўйича норма мавжуд эмас. ННТ ва унинг бўлинмаларини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган суд кўпинча амалиётда тугатувчи этиб давлат органлари ходимларини тайинлайди. Ваҳоланки, юридик шахсни тугатиш ишларини амалга ошириш ҳеч бир давлат органи вазифасига кирмайди».
Умид Сайдахмедов
Суднинг чинакам мустақиллигини ва судьялар дахлсизлигини таъминлашда муҳим қадам
«Бугунга келиб судьяликка захирага олиш институти ўз моҳиятини йўқотиб, уни тугатишни даврнинг ўзи тақозо қилаётганлиги сабабли Кенгаш ваколатидан илк маротаба тайинланадиган судьялик лавозимларига номзодларнинг захирасини шакллантириш вазифаси чиқарилди».
* * *
Отабек Пирматов
Блокчейн технологиясига асосланган электрон далилларнинг фуқаролик суд ишларини рақамлаштиришдаги ўрни
«Ушбу шифрлашни ўчириб, ўзгартириб ёки айланиб ўтиб бўлмайди, бу эса файлларнинг ёзувларини бутунлай шаффоф қилиб туради. У билан қандай транзакциялар, қачон ва ким томонидан амалга оширилганлиги ҳар доим мавжуд бўлади».
* * *
Джахонгир Юлдашев
Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш бўйича иш юритиш тартибини такомиллаштириш
«Ўрганиш натижалари бу борадаги амалиётда муаммоли ва баҳсли масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда. Бундай тоифадаги мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби ва муддатларида мақбул тизим яратилмаганлиги бунинг асосий сабабларидан бўлиб қолмоқда».
* * *
Саидахмад Ишанходжаев
Халқаро ҳуқуқда миграция жараёнларини тартибга солишнинг универсал нормалари
«Барча халқаро мигрантларнинг учдан икки қисми 20 та давлатда эканлигини инобатга олсак, Буюк Британия ва Шимолий Ирландия Қироллигида 9, Россия Федерациясида 12, Саудия Арабистонида 13, Германияда 16 млн мигрант қайд этилди ва АҚШ 51 млн халқаро мигрантлар (дунёдаги мигрантларнинг 18 фоизи) учун асосий манзил бўлди».
* * *
Отабек Файзуллаев
Давлат фуқаролик хизматида самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари (KPI) тизимини қўллаш масалалари
«…ходимларнинг 5 фоизи ҳар доим яхши ишлайди, 5-7 фоизи ҳамиша ёмон ишлайди, қолган 88 фоизининг самарали ишлаши учун эса мақсад ва вазифаларни тўғри белгилаш ҳамда уларнинг бажарилиши устидан мунтазам равишда мажбурий назорат талаб қилинади».
* * *
Нурбек Тошканов
Университетлар интеллектуал фаолияти натижаларини тижоратлаштиришни ташкилий-ҳуқуқий таъминлаш
«Юртимизда 2020 йилда 400 га яқин ихтиро, 110 та фойдали модель, 170 та саноат намунаси, 36 та селекция ютуғи рўйхатга олинган бўлса-да, атиги 43 та илмий ишланма тижоратлаштирилган, холос».
* * *
Гулноза Саттарова, Ботирбек Собиров
Перспективы развития пенсионной системы Республики Узбекистан
«…некоторые подходы к организации пенсионного обеспечения остались неизменными и требуют пересмотра с учетом новых реалий, достижений в сферах экономики и образования, демографического роста населения и определенного изменения пропорций работающих и пенсионеров. В современных условиях становится актуальным поиск новых альтернативных форм и методов пенсионного обеспечения и совершенствования имеющихся».
* * *
Зульфия Тураназарова
Взаимодействие с ЮНИСЕФ по вопросам защиты прав детей в условиях развития Нового Узбекистана
«Изучение роли международных организаций на примере ЮНИСЕФ в поддержании устойчивой социальной стабильности остаётся актуальной задачей для мирового сообщества, Центральноазиатского региона и для Узбекистана».
* * *
Alimjon Akilov
The role of local representative bodies in the policy of social state building of foreign countries
«In order to implement these initiatives, the Legislation and Parliamentary Research Institute under the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan in cooperation with the United Nations Development Program is implementing a major project to further increase the capacity of local representative bodies».
* * *
Golibjon Makhammadjanov
The role and significance of socio-political institutions in the process of modernization
«It can be said that social institutions are a set of rules in the form of family, values, traditions, or social norms that regulate the interaction between people. By our definition, a social institution is a set of unique mechanisms that guide human consciousness and thinking».
Мақолалар уларда кўтарилган муаммолар ва уларнинг ечимига доир мушоҳадалар, илмий асослантирилган таклиф ва тавсиялар билан Сизларга манзур бўлади, деган умиддамиз.
Журнал билан lpri.uz/journal/ ҳаволаси орқали батафсил танишишингиз мумкин.