“Қонун ижодкорлиги” йўналишидаги навбатдаги ўқув курси бошланди – Парламент тадқиқотлари институти
БМТ Ўқув маркази тадбирлар

     Жорий йилнинг 14 март куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти тузилмасидаги Парламентаризмни ривожлантириш бўйича БМТ ўқув маркази томонидан Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси “Ёшлар қаноти” фаолларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш мақсадида ташкил этилган икки кунлик махсус ўқув курси ўз ишини бошлади.

     Тингловчиларнинг қизиқиш ва саволларидан келиб чиққан ҳолда, маърузалар маълумотларга бой тақдимотлар билан ўтказилди.

     Ўқув курсини Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти БМТ ўқув маркази бошлиғи Ғ.Маҳаммаджанов очиб берди.

     Қонунчилик муаммолари институти бўлим бошлиғи Х.Рузметов томонидан қонун ижодкорлиги тушунчаси, қонун ижодкорлигининг хуқуқий асослари ва босқичлари ҳақида маълумотлар берилди.

     Шунингдек, Қонунчилик муаммолари институти бўлим бошлиғи А.Акилов томонидан қонун лойиҳаларини тайёрлаш, қонун лойиҳаларининг мазмунига қўйиладиган талаблар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

“Қонун лойиҳаларини тайёрлаш бўйича хорижий тажриба ва қонун лойиҳаларининг ҳуқуқий экспертизаси таҳлили” тўғрисидаги маърузаси билан Ўқув марказ бошлиғи Ғ.Махаммаджанов биринчи ўқув куннини якунлади.

Ўқувнинг биринчи куни якунида тингловчилар томонидан ўқувлар давомида берилган билимлар амалиётда сиёсий партиянинг электорати билан ишлашида юксак сиёсий тажриба вазифасини ўташи эътироф этилди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan