Очиқлик ва ошкораликни таъминлаш– устувор вазифамиз – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Навоий вилояти ҳокимлигида Сенатнинг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Фарход Боқиев, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги, вилоят, шаҳар ва туман ҳокимликлари, давлат ташкилотларининг раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирокида семинар бўлиб ўтди.

Унда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Қонун ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 июнда эълон қилинган “Давлат органлари ва ташкилотларининг очиқлигини таъминлаш, шунингдек, жамоатчилик назоратини самарали амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ижроси бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти муҳокама қилинди.

Навоий вилоятида амалга оширилган ишлар ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларида очиқликни таъминлашда тизимли муаммо ва камчиликлар ҳақида ҳам фикр юритилди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan