“Хотин-қизларни эъзозлаш” ҳафталиги – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Сенатнинг Хотин-қизлар ва гендер тенглиги масалалари қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги вакиллари “Хотин-қизларни эъзозлаш” ҳафталиги доирасида Тошкент вилояти, Чиноз туманидаги Республика қиз болалар ўқув-тарбия муассасасига ташриф буюрдилар.

Ташриф давомида Қўмита раиси М.Қодирхонова сўзга чиқиб, тарбияланувчи қизлар ва тарбиячиларни байрам билан табриклади. Шундан сўнг сенатор республикамизда хотин-қизларни ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, касбга ўқитиш ва уларнинг бандлигини таъминлаш, эҳтиёжманд хотин-қизларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, тадбиркорликка кенг жалб этиш ҳамда гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар мазмун-моҳиятини атрофлича тушунтириб берди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ашула ва рақс ансамбли хонандаларининг репертуаридаги ажойиб қўшиқлар ижро этилиб, муассасада тарбияланаётган 150 нафар қизларга китоб ва совғалар топширилди.  

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan