Сенат аъзолари чорвачиликдаги лойиҳалар ижросини ўрганди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Томорқадан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, шунингдек аҳолининг тадбиркорлик ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини ўрганиш мақсадида Олий Мажлис Сенатининг Аграр, сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев, сенатор  Рисқул Сиддиқов ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раҳбар ходимлари, мутахссисларидан иборат ишчи гуруҳ Тошкент вилоятининг Зангиота ва Янгийўл туманларидаги чорвачилик комплексларида бўлди.

Ишчи гуруҳ туманлардаги маҳалла фуқаролар йиғинлари иқлим-шароитидан келиб чиқиб, кооперация асосида қорамолчилик, қўй-эчкичилик, асаларичилик, хонаки паррандачилик ҳамда интенсив балиқчиликка ихтисослаштириш имкониятларидан қай даражада фойдаланилаётганини ўрганди.

Шунингдек, Президентнинг “Ўзбекистон республикасида чорвачилик соҳаси ва унинг тармоқларини ривожлантириш бўйича 2022-2026 йилларга мўлжалланган дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги ва “Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижроси таҳлил қилинди.

Ҳудудларда чорва ҳайвонларни парваришлаш, наслни яхшилаш ва чорва касалликларининг олдини олишда “маҳаллабай” ва “хонадонбай” ишлаш тизими имкониятлари билан танишди. Профилактик эмлаш жараёнлари, тарғибот-ташвиқот ишлари бевосита жойида ўрганилди.

Бундан ташқари, туманларда 2021 йилда амалга оширилмай қолган лойиҳаларнинг банк кредитларини молиялаштириш, лойиҳа ташаббускорлари томонидан кредит олиш учун берилган аризалар ва уларнинг қаноатлантириш ҳолати таҳлил қилинди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan