Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси С. Гафарова “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Аввал хабар берилганидек, Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси Саҳиба Гафарова расмий ташриф билан Ўзбекистонга келган. 

Бугун, 1 апрель куни, Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси С.Гафарова бошчилигидаги делегация аъзолари Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан барпо этилган “Янги Ўзбекистон” боғига ташриф буюрди.

Делегация аъзоларига Олий Мажлис Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев ҳамроҳлик қилмоқда.

Озарбайжон Республикаси Миллий Межлиси Раиси С.Гафарова “Янги Ўзбекистон” боғидаги Мустақиллик монументи пойига гул қўйди.

Меҳмонга  мажмуада акс эттирилган тарихий воқеаларнинг мазмуни ҳақида сўзлаб берилди.

Мазкур боғ қисқа муддатда барпо этилгани, тарихчи олимлар, ижодкор зиёлилар, нуронийлар ва ёшлар билан маслаҳатлашиб, “Янги Ўзбекистон” мажмуасининг ғоявий ва меъморий ечимларига алоҳида эътибор қаратилгани делегация аъзоларида катта таассурот қолдирди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan