Талабалар парламент фаолияти билан таништирилди – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Жорий йил 2 апрель куни Тошкент давлат юридик университети талабалари Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг янги биносида Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Шухрат Чўллиев билан учрашди.

Учрашувдан асосий мақсад юридик кадрларни тайёрлашда парламент билан таълим муассасасининг ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, талабаларнинг парламент фаолияти ҳақида назарий билимини ошириш,  юридик таълимни бевосита амалиёт билан уйғунлигини таъминлашдан иборат..

Мулоқотда талабаларга Сенатнинг асосий фаолияти, хусусан юқори палатанинг асосий ваколатлари, сенаторлар фаолиятининг ҳуқуқий асослари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, парламент назоратини олиб боришнинг айрим жиҳатлари тўғрисида тушунтириш берилди.

Учрашув доирасида қабул қилинаётган қонунлар, давлат дастурларининг ижросини таъминлаш, парламент назоратини олиб бориш, ижро органлари ва мансабдор шахсларнинг халқ олдидаги ҳисобдорлигини ошириш парламент фаолиятининг устувор йўналишиларидан бири экани таъкидланди.

Талабалар Сенат қўмиталари ва девони иш жараёни билан яқиндан танишиб, парламент юқори палатаси фаолиятига тааллуқли кўплаб саволларига жавоб олдилар.

Мазкур учрашув бўлажак юристлар ва соҳа вакиллари ўртасидаги ҳақиқий “мулоқот майдони”га айланди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan