Касаба уюшмаси: фаолият сарҳисоби – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

     Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бошланғич касаба уюшмаси қўмитасининг умумий йиғилиши бўлиб ўтди.

     Кун тартибида 2021–2023 йиллар учун тузилган жамоа шартномаси бўйича 2021 йилда иш берувчи ҳамда бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

     Сўзга чиққанлар жамоа шартномасида белгиланган вазифалар иш берувчи ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси томонидан ўз вақтида бажарилганини таъкидлаб, ходимларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, уларни меҳнатига муносиб равишда рағбатлантириб бориш ва ижтимоий муҳофазасини янада кучайтириш борасида сезиларли ишлар амалга оширилганини эътироф этишди.

     Якунида, бу борадаги фаолиятни янада такомиллаштириш юзасидан фикр ва тавсиялар билдирилди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan