Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаоллигини ошириш – давр талаби – Қонунчилик муаммолари институти
Мақолалар Мақолалар Янгиликлар

Фуқаролик жамияти ҳар бир мамлакатда ўзига хос ижтимоий, иқтисодий, сиёсий, ҳуқуқий ва маънавий жиҳатларига боғлиқ ҳолда ривожланади.

Фуқаролик жамияти мавжудлигининг энг муҳим белгиларидан бири – нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг қанчалик самарадорлиги ҳамда улар ҳуқуқий мақомининг давлат ва жамият миқёсида белгиланлиги билан изоҳланади. 

Зеро,муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш – самарали бошқарувни амалга оширишнинг устувор йўналишидир” деб бежиз таъкидламаганлар.

Тараққиёт стратегиясида ҳамнодавлат нотижорат ташкилотлари ролини оширишга қаратилган мақсад ва вазифалар белгиланган.

Шунингдек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини“Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид давлат дастурининг 43-вазифаси“Айрим давлат функцияларини амалга ошириш жараёнига жамоатчилик назорати субъектларини кенг жалб қилиш”дебномланиб, камбағалликни қисқартириш, янги иш ўринларини яратиш, эҳтиёжманд аҳолини касбга ўргатиш каби ижтимоий фойдали лойиҳаларни амалга оширишни нодавлат нотижорат ташкилотларигаочиқ танлов асосида тақдим этиш амалиётини йўлга қўйиш белгиланган.

Ҳозирги кунданодавлат нотижорат ташкилотларининг сони10 мингга яқин бўлиб, улар жамиятнинг у ёки бу соҳасида фаолият кўрсатиб келмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотларининг 1955 таси тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва фермер хўжаликларини ривожлантириш, 280 таси аёлларни ҳимоя қилиш, 220 таси аҳоли саломатлигини сақлаш ва150 таси таълим соҳаларида фаолият кўрсатиб келмоқда.Аммо улар фаолиятидаги айрим камчиликлар ва стратегик ўзгартиришларни амалга оширмасликкаби муаммолар натижасида уларнинг жамият барча соҳаларини қамраб олишида ҳали ҳамон муаммолар сақланиб қолмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг “Янги Ўзбекистон стратегияси”китобидабугунги кунда мамлакатимизни ривожлантириш ва Янги Ўзбекистонни барпо этиш стратегиясини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотларни қўллаб-кувватлаш жараёни жадал бораётганлиги ҳамда ва бу жиҳатдан, нодавлат нотижорат ташкилотлари ва фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш – самарали бошқарувни амалга оширишдаги устувор йўналишлардан бири эканлиги алоҳида таъкидланган.

Бу йўналишда қуйидаги вазифаларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

биринчидан, фуқаролик жамияти институтлари эркин фаолият юритиши, давлат ва жамият бошқарувида фаол иштирок этиши учун зарур шарт-шароитлар яратишнинг ва уларнинг доимийлигини таъминлашнинг аниқ механизмини ишлаб чиқиш;

иккинчидан, республикада фаолият кўрсатаётган нодавлат нотижорат ташкилотларига ҳуқуқий ва молиявий ёрдам беришнинг ягона механизмини шакллантиришни ихчамлаштириш мақсадида ягона Жамоатчилик палатасинитузишни тезлаштириш;

учинчидан, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишнинг ягона тамойилларини ўзида мужассам этувчиНодавлат нотижорат ташкилотлари Кодексини ишлаб чиқишни тезлаштириш ва бу жараёнгажамоатчилик вакилларидан иборат экспертларни кенг жалб қилиш;

тўртинчидан, фуқаролик жамияти институтлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятининг ташкилий-хуқуқий ва иқтисодий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шериклик ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш фаолиятига барча нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб этиш тизимини йўлга қўйиш;

бешинчидан, фуқаролик жамияти институтлари, айниқса, нодавлат нотижорат ташкилотлари билан маҳаллий вакиллик органлари ҳамда маҳаллий ҳокимият вакиллари ўртасидаги муносабатларнисамарали йўлга қўйиш. Маълумки, нодавлат нотижорат ташкилотларининг асосий қисми ҳудудларда фаолият кўрсатишини ҳисобга олиб, уларнинг асосий фаолиятида маҳаллий ҳокимият органлари билан ҳамкорлигини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ. Бунинг учун биринчи галда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида жамоатчилик кенгашларини тузиш ва самарали фаолият юритишини таъминлаш;

олтинчидан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг моддий-техника базаси, тадбирларни ўтказиш учун техник ва моддий манбалар уларнинг фаолиятини самарали амалга оширишда муҳим аҳамият касб этишини ҳисобга олиб, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри марказларида «Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари»ни ташкил этиш;

еттинчидан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолият кўрсатишини ва фаолиятини тартиблаштириш борасида, давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда маблағларни жалб этишва ундан тўғри фойдаланиш каби вазифаларниўргатувчи ягона ўқув марказини ташкил этиш ва уларга нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб этиш орқали ўқув марказларни янада фаоллаштириш;

саккизинчидан, нодавлат нотижорат ташкилотларига маблағлар ажратишнинг очиқ ва шаффофлигини таъминлаш, маълумотларни ва маблағларни очиқлаш ҳамда маблағлар ажратиш давомида ҳамма нодавлат нотижорат ташкилотларини жалб этишини таъминлаш мақсадида улар билан очиқ суҳбатлар ташкил этиш. Масалан, охирги йилларда маблағларнинг асосий қисми пойтахтФарғона, Хоразм, Сирдарёва Тошкент вилоятлари кесимида бўлиб келмоқда. Қолган ҳудудларда уларнинг фаоллиги деярли сезилмайди;

тўққизинчидан, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятигасоҳани яхши биладиган, ҳудудларнинг муаммоларга бефарқ бўлмаган кадрларни жалб этиш, уларнинг билим ва кўникмаларинимунтазам ошириб бориш мақсадида нодавлат нотижорат ташкилотлари ўқув марказини ташкил этиш;

ўнинчидан, нодавлат нотижорат ташкилотларинингҳудудлар кесимида фаол бўлганларини аниқлаш ва уларни рағбатлантириш тизимини йўлга қўйиш;

ўн биринчидан, янги нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатга олиш тартибини янада ихчамлаштириш тизимини амалга ошириш мақсадга мувофиқ.

Хулоса қилиб айтганда давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ўртасида ижтимоий шериклик муносабатларини ҳамда долзарб масалаларни ҳал этишда уларнинг ҳамкорлигини кучайтириш, барча соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг ташаббускорлиги ва фаоллигини таъминлаш – мамлакатимизда эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, демократик қадриятларни ҳимоя қилиш, аҳолининг сиёсий маданияти ва ҳуқуқий онгини оширишга хизмат қилади.

 

Фозилжон ОТАХОНОВ,

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги 

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари 

институти директори, юридик фанлар доктори, профессор

www.uza.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan