Парламент қуйи палатаси депутати, ЎзЛиДеП фракцияси аъзоси З.Худайбердиев “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фаолият йўналишлари” мавзусида маъруза қилиб, депутатлик фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида ахборот берди. Шунингдек, Дания мамлакати парламенти мисолида парламент депутати фаолиятининг самарадорлигини оширишда депутат ёрдамчиларининг тутган ўрни ва фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида тўхталиб ўтди.
Тадбирда ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси Сиёсий таълим маркази раҳбари Н.Алимов “Депутат ёрдамчисининг мақоми, ҳуқуқ ва мажбуриятлари, партия ва депутат билан ўзаро алоқалари” мавзусидаги маъруза билан қатнашиб, депутат ёрдамчисининг “депутат-партия-парламент” тизимли муносабатларидаги аниқ вазифа ҳамда йўналишлари хусусида тўхталиб ўтди. Бундан ташқари, депутат ёрдамчиларининг ижтимоий тармоқлар билан ишлашда амалий кўникмаларга эга бўлиши, депутат фаолиятини ёритишда замонавий PR технологияларни қўллаши зарурлиги хақида тавсиялар берди.