Янги Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлашнинг замонавий тенденциялари – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

     Куни кеча Божхона институти томонидан ўтказилган давра суҳбати шу мавзуга бағишланди.

     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 28 январдаги “2022–2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонида гендер тенгликни таъминлаш сиёсатини давом эттириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни қўллаб-қувватлашга доир ислоҳотлар асосий муҳокама марказида бўлди.

     Тадбирда Давлат божхона қўмитаси, Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти, Тошкент давлат юридик университети, Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси вакиллари, соҳа мутахассислари, миллий, минтақавий, хорижий ва халқаро экспертлар, профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

     Анжуманни Божхона институти бошлиғи, божхона хизмати подполковниги Восиджон Эргашев кириш сўзи билан очиб берди ва модератор – Божхона институти “Умумҳуқуқий фанлар” кафедраси профессори в.б. Хосиятхон Абдурахмонова олиб борди.

     Жараёнда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи, Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Шахноза Жолдасованинг “Ёшларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш”, Бизнес ҳуқуқи кафедраси доценти в.б., юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Лилия Ачилованинг “Маҳалла ва оила институтларини ривожлантиришда гендер ёндашув” ҳамда Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси ҳузуридаги Оила ва хотин-қизлар илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори Хуршида Сайдивалиеванинг “Гендер тенглигига эришиш: халқаро тажриба” мавзусидаги маърузалари тингланди.

     Мунозараларда институт профессори-ўқитувчилари ва курсантлари иштирок этди. Шунингдек, иштирокчилар томонидан соҳани янада ривожлантиришга доир таклифлар билдирилди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan