Пойтахтимизда «Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси» лойиҳаси муҳокама этилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Жорий йилнинг 10 январь куни “Демократия ва инсон ҳуқуқлари ” институти ва “Тараққиет Стратегияси» маркази ташаббуси билан ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ўзбекистон Экологик партияси фракциси ва Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар партия ташкилоти ҳамкорлигида “Тараққиет Стратегияси» мркази” мажлислар залида “Янги Ўзбекистоннинг 2022—2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси ва фуқаролик жамияти институтлари олдида турган вазифалари” тўғрисидаги тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” институти вакиллари, Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши ҳодимлари, туман партия ташкилоти раислари, “Тараққиет Стратегияси» маркази вакиллари ва ушбу тадбирни ёритиш мақсадида ОАВ ҳодимлари фаол иштирок этдилар.

Тадбирни ташкил этишдан асосий мақсад «Ҳаракатлар стратегиясидан – Тараққиёт стратегияси сари» тамойили асосида кейинги беш йилликда мамлакатимизда амалга ошириладиган ислоҳотларнинг зарур сиёсий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва илмий-маърифий асосларини яратиб беришга қаратилган Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳаси 2021 йил 31 декабрдан бошлаб Интернетдаги порталларида кенг жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилганлигига асосланган ҳисобланади.

Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси лойиҳасининг 6-банди Умумбашарий муаммоларга миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда ечим топиш йўналишида қуйидаги мақсадларга эришишга қаратилган 39 та чора-тадбир белгиланган бўлиб айнан экология соҳасига қаратилган қуйидаги босқичлари белгиланган хисобланади.

– халқаро майдонда атроф муҳитга оид ташаббуслар, шу жумладан Бутунжаҳон экология хартиясини ишлаб чиқишни илгари суриш;

– Орол денгизининг тубида қўшимча 500 минг гектар яшил майдонларни барпо этиб, умумий ҳажмини 2,5 миллион гектарга етказиш;

Шунингдек тадбир давомида «Тараққиёт Стратегияси» маркази ижрочи директори Э.Туляков, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Қўмитаси раиси Ш.Бафоев “Демократия ва инсон ҳуқуқлари” Институти директори, юридик фанлар номзоди С.Ходжаева, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори, юридик фанлар доктори., профессор Ф.Отаханов, Юридик фанлари доктори, халқаро хуқуқ профессори- Л.Саидова, “Инсон ҳуқуқлари ва Демократия” институти директор ўринбосари, юридик фанлари номзоди- Ш.Умарова, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси М.Ходжаева ҳамда “ALFA LIFE» суғурта компаниясининг директори, «Тадбиркор аёл» Ўзбекистон Республикаси ишбилармон аёллар Ассоциацияси Кенгаши аъзоси Н.Якубовалар ўз кириш сўзлари ва маърузалари билан иштирок этдилар.

Тадбир баҳс-мунозара ва савол жавобларга бой тарзда якунланди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan