Навбатдаги семинар-тренинг Сурхондарёда – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

     Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ҳамда БМТ Тараққиёт Дастури ҳамкорлигида имзоланган “Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳузурида Жамоатчилик-маслаҳат кенгашларини тузиш ва потенциалини ошириш” лойиҳаси бўйича навбатдаги семинар-тренинг бугун Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида ташкил этилди.

     Тренингда туман халқ депутатлари Кенгаши ва ҳокимлик ҳузуридаги Жамоатчилик-маслаҳат кенгашлари аъзолари иштирок этди.

     Машғулотлар 3 та босқичда, Институт бўлим бошлиқлари А.Акилов ва Д.Рахманов томонидан олиб борилди.

     Якунида қатнашчиларнинг тренерлар томонидан тушунтирилган мавзулар бўйича кўникмалари синовдан ўтказилди ва уларга махсус халқаро сертификатлар топширилди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan