Монако парламентининг навбатдаги йиғилишида жамиятда аёлларнинг ўрни ва ролини ошириш, гендер тенглигини таъминлашда парламентнинг ўрни масалалари муҳокама қилинди.
Муҳокамалар жараёнида жамиятда гендер тенглигини таъминлашда аёл депутатларнинг ўрни алоҳида эътироф этилиб, парламентнинг Оила ва тенглик масалалари қўмитаси раиси Кристин Паскуер гендер тенгликни таъминлашда давлат олдидаги хизматлари учун парламентнинг уч нафар аёл депутатини “Мажбуриятлар бажаришда аёллар: 2023” кўрик танлови ғолиблари этиб эълон қилди.
Шу билан бирга, Монако парламенти мамлакатда хотин-қизлар фаоллгини ошириш ҳамда уларнинг давлат бошқарувида иштирокини таъминлаш борасида катта ишлар амалга ошириши лозимлиги алоҳида таъкидланди.
www.conseil-national.mc