Қадр, хотира ва инсон ҳуқуқлари – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Мамлакатимизда яшил оламни сақлаш ва кўпайтириш давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида кўчат экиш ва боғлар ташкил этиш ишлари қизғин паллага кирди.

Шу кунларда бутун мамлакатимизда давом этаётган “Яшил макон” умуммиллий дастури доирасида катта йўлларнинг четларига кўчатлар экиш, кўкаламзорлаштириш ва ободонлаштириш ишлари қизғин давом этмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари, академик Акмал Саидов Жиззах шаҳрида “Қадр, хотира ва инсон ҳуқуқлари” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбир доирасида А.Темур маҳалласи ҳудудида ёшлар учун ажратилган янги “Ёшлар боғи”да кўчат экиш акциясига қатнашди.

Тадбирда мамлакатимизда экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, “яшил майдонлар”ни кенгайтириш ишларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётгани таъкидланди. Яшил масканлар, истироҳат боғлари қанча кўп бўлса, аҳоли уларда шунча мароқли ҳордиқ чиқариши қайд этилди.

Тадбирнинг иккинчи қисми Шароф Рашидов, Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним ҳайкаллари пойига гул қўйиб хотирлаш билан бошланди.

Тадбирда Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов, Г.В.Плеханов номидаги Россия иқтисодиёт университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ректори Қ.Абдурахмонов, таниқли адабиётшунослар иштирок этиб, буюк давлат арбобининг амалга оширган ишлари, Ҳамид Олимжон ва Зулфия шеъриятининг бугунги кундаги аҳамияти ҳақида тўхталиб, улар ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

Давлатимиз раҳбари томонидан ижод аҳлига қаратилаётган эътибор, Ҳамид Олимжон ва Зулфияхонимнинг ўзбек адабиётида тутган ўрни, инсоний фазилатлари, кечинмалари ва ижоди хусусида маърузалар тингланди.

Тадбирда Ҳамид Олимжон ва Зулфияхоним шеъриятидан намуналар ўқилди. 

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan