Иммунизация бўйича давра суҳбати ўтказилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси томонидан Бутунжаҳон иммунизация ҳафталига бағишлаб “Иммунизациянинг аҳамияти, соҳада эришилган ютуқлар ва мавжуд камчиликлар” мавзусидаги давра суҳбати ташкил этилди.

Иммунизация бу жамоат саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича ўз самарасини исботлаган иқтисодий жиҳатдан самарали тадбир. Уни замонавий тиббиётнинг энг муҳим ютуқларидан бири деб биламиз. Дунё ҳамжамияти кўплаб юқумли касалликлар тарқалишининг олдини олиш ва чеклаш учун эмлаш ва иммунизациянинг аҳамиятини баҳолаш имкониятига эга бўлди.

Тадбирда Қўмита аъзолари, маҳаллий кенгашлар депутатлари, тегишли вазирлик ва идоралар раҳбарлари, ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси мутахассислари, қўмита эксперт гуруҳи аъзолари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Давра суҳбатида сўзга чиққанлар Ўзбекистонда короновирус инфекциясига қарши эмлаш тадбирининг самарадорлиги, иммунопрофилактиканинг стратегик йўналишлари ҳамда халқаро ташкилотлар билан биргаликда амалга оширилаётган иммунизация тизимни кучайтириш дастурлари каби масалаларга тўхталиб ўтишди.

Масала юзасидан фикр алмашинувида соҳадаги мутахассислар учун ажратилган штат бирликлари, мутахассисларни ҳамда инфратузилмани моддий ва молиявий таъминоти, вакциналарни сақлаш ва транспортирокаси бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида таклифлар билдирилди.

Давра суҳбати якунида иммунизация тизимини республикада янада рпивожлантиришга қаратилган тавсиялар ишлаб чиқилди ва қабул қилинди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan