Бугун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Жамоат хавфсизлиги университети билан ҳамкорликда “Миллий хавфсизликни таъминлашда ёшларга миллий ва фуқаровий бурчларини англатишнинг маънавий-маърифий аҳамияти” мавзусида Тараққиёт стратегиясининг йўналишларига бағишланган очиқ дарс ўтказилди.
Унда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Ғолибжон Маҳаммаджанов томонидан курсантларга миллий ва фуқаровий бурч тушунчаси, унинг моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.
Тараққиёт стратегиясининг айнан ушбу йўналишдаги мақсадлари ва бу борада амалга ошириладиган амалий тадбирлар, ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашда фаол иштирок этиш, ҳарбий хизматни ўтаб қайтган ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, уларни иш билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратиш, мамлакат хавфсизлигини таъминлаш ва мудофаа салоҳиятини мустаҳкамлаш борасидаги қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш борасида атрофлича маълумотлар берилди.