“Парламент ўйинлари” спорт мусобақаси ва “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” кўрик-танловини ўтказиш муҳокама қилинди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Жорий йилнинг 7 май куни Сенатнинг Ёшлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси томонидан Сенат ташаббуси билан ўтказиладиган кўрик-танловлар бўйича семинар ташкил этилди.

Унда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар котибиятлари мудирлари, тегишли комиссия аъзолари, мутасадди вазирлик ва идоралар вакиллари, ҳокимликларнинг ёшлар масалалари бўйича ҳоким ўринбосарлари, Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Семинарда Сенат томонидан ўтказилаётган Раис кубоги учун “Парламент ўйинлари” спорт мусобақаси ҳамда “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” республика кўрик-танловини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари муҳокама этилди.

Таъкидланганидек, 2021 йили ўтказилган “Парламент ўйинлари” спорт мусобақаси юқори савида ташкил этилиб, спортнинг минифутбол, волейбол, бадминтон ва стол тенниси бўйича беш минг нафарга яқин халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг иштирок этишган.

“Маҳалла – беш ташаббус бешиги” республика кўрик-танловининг туман ва шаҳарлар босқичида 1 035 та, ҳудудий босқичида эса 207 та маҳалла иштирок этиб, 62 500 нафардан ортиқ ёшларни қамраб олингани, финал босқичида эса 14 та ҳудуддан биттадан йўлланмани қўлга киритган маҳаллаларнинг 300 нафардан ортиқ ёшлари иштирок этгани, ғолиб маҳаллага Президент совғаси “Дамас” автомобили совға қилингани таъкидланди.  

Шунингдек, ҳар иккала танлов юртдошларимизда катта қизиқиш уйғотганини инобатга олиб, уларни ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб бориш мақсадга мувофиқ эканлиги қайд этилди.

Семинар давомида ушбу танловларни ўтказиш жараёнида айрим камчликларга йўл қўйилганлигини ҳам билдирилди. Хусусан, танловларнинг ҳудудий босқичлари ўз вақтида ўтказилмагани, ушбу босқич ғолибларини тақдирлаш ишлари етарлича ташкил этилмагани, танловга доир ҳужжатлар талаб даражасида тақдим қилинмагани каби масалалар таъкидлаб ўтилди.

Ушбу муаммоларни бу йил такрорламаслик юзасидан мутасадди вазирлик ва идоралар масъулларига тегишли тавсиялар берилди.

Семинардан сўнг Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламентининг ташкилий масаласи ҳам кўриб чиқилди. Жумладан, янги номзодлар кўриб чиқилиб, муҳокамадан кейин Ёшлар парламенти янги аъзолари тасдиқланди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan