Маҳалла оқсоқолларини сайлаш тизимидаги долзарб масалалар ва вазифалар атрофлича муҳокама қилинди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Бугун, 7 май куни Давлат бошқаруви академиясида “Фуқаролар йиғинлари раиси (оқсоқоли) сайловини ташкил этиш ва ўтказишда амалга ошириладиган долзарб вазифалар тўғрисида” мавзусида семинар-тренинг ўтказилди.

Унда Сенатнинг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятининг кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Т. Мадумаров ва Республика комиссияси масъул котиби А.Бобоев, Марказий сайлов комиссиясида доимий асосда ишловчи, республика комиссия аъзоси С.Курбанкулов, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш, Адлия, Ички ишлар вазирликлари, ЎзА ахборот агентлиги ходимлари тўғридан-тўғри, жойларда сайловларни ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар комиссиялари аъзолари онлайн тарзда иштирок этди.

Семинарда маҳалла оқсоқолларини сайлаш тизимидаги долзарб масалалар ва вазифалар атрофлича муҳокама қилинди. Фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоллари)га оид сайлов тартиби масаласида тегишли ташкилотлар вакиллари ҳамда мутасаддилар ўз маърузалари билан фаол қатнашди.

Шунингдек, иштирокчилар томонидан фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) сайловини ўтказишга кўмаклашувчи комиссиялар фаолияти, сайловни ўтказиш тартиби ва сайлов жараёнининг асосий тамойиллари ҳамда бу борада амалга оширилган ташкилий чора-тадбирлар, шунингдек, сайловга оид долзарб мавзулар муҳокама қилинди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan