Жой номларини ўзгартириш бўйича фуқаролар ташаббуси инобатга олинади – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Халқ демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда депутатлар “Давлат божи тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Тадбиркорлик субъектларининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизими ҳамда шартномавий муносабатларнинг такомллаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги, “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги, “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига коррупцияга оид жиноятлар учун жавобгарлик муқаррарлигини таъминлашга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ҳамда “Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунининг 19-моддасига ўзгартиш ва қўшимча киритиш тўғрисида” қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Хусусан, фракция аъзолари томонидан “Географик объектларнинг номлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонун лойиҳаси қизғин муҳокама қилинди. Ушбу қонун 2011 йилда қабул қилинган бўлиб, унга бир қатор ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Қонун лойиҳаси билан географик объектларга ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш тўғрисидаги таклифларни тайёрлаш жараёнида мазкур географик объект жойлашган ҳудудда яшовчи маҳаллий аҳолининг фикри ҳисобга олиниши ўз аксини топмоқда. Яъни, аҳоли пунктларининг таркибий қисмларига (маҳаллалар, шоҳкўчалар, кўчалар, майдонлар, боғлар, хиёбонларга) ном бериш ва уларнинг номларини ўзгартириш бўйича фуқаролар ташаббуслари, шунингдек фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва ташкилотларнинг илтимосномалари асосида туманлар, шаҳарлар ҳокимлари киритган таклифга кўра халқ депутатлари туманлар, шаҳарлар Кенгашлари томонидан амалга оширилади. Шаҳарлар таркибига кирувчи туманларда эса таклифлар туманлар ҳокимлари томонидан халқ депутатлари шаҳарлар Кенгашларига киритилади.

Фракция аъзолари барча қонун лойиҳаларига электорат манфаатидан келиб чиққан ҳолда муносабат билдиришди.

Йиғилишда Ўзбекистон ХДП фракцияси фаолиятига оид масала ҳам кўриб чиқилди.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan