Дастлаб қонун лойиҳаси моддама-модда кўриб чиқилди.
Шундан сўнг муҳокамалар қисмида қатнашчиларнинг фикр-мулоҳазалари, лойиҳа юзасидан муносабати ҳамда ундаги нормаларни янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялари эшитилди, жараён қизғин баҳс ва мунозаралар билан ўтди.
Мунозараларда мазкур қонун лойиҳаси бўйича Институт томонидан қуйидаги, яъни:
– экологик маданиятни шакллантиришга қаратилган ва бу борада қонун билан тартибга солиниши мумкин бўлган фаолият “экологик таълим” тушунчаси билан қамраб олинганлигини инобатга олган ҳолда, қонун лойиҳасининг номини “Экологик таълим тўғрисида” деб ўзгартириш;
– экологик таълимнинг асосий мазмуни ва унга қўйилаётган талабларни тартибга солувчи нормаларни алоҳида моддаларда мустаҳкамлаб қўйиш таклифлари билдирилган.
Жумладан, таклиф этилаётган номдаги қонунлар ва тавсия этилаётган нормалар Тожикистон, Россия сингари хорижий давлатлар қонунчилигида мавжуд.
Юқоридаги каби ва билдирилган бошқа таклифлар таҳлили асносида қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш юзасидан қўшимча вазифалар белгиланиб, якунлари бўйича Ишчи гуруҳининг навбатдаги йиғилишини жорий йилнинг 16 май куни ўтказиш ҳақида келишиб олинди.