Институт ишлаб чиққан модель қонун лойиҳаси МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси Доимий комиссияси томонидан маъқулланди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

   2022 йил 12 май куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламентлараро Ассамблеяси (МДҲ ПА) Аграр сиёсат, табиий ресурслар ва экология бўйича Доимий комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

  Унда кун тартибидаги масалалар қатори Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан ишлаб чиқилган “Органик қишлоқ ҳўжалиги тўғрисида” модель қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.

  Россия Федерацияси Федерал Мажлиси (парламенти)нинг Федерация Кенгаши (юқори палатаси) сенаторлари, Озарбайжон, Молдова, Қозоғистон, Беларусь, Тожикистон давлатлари парламентарийлари иштирок этган мажлисда Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи, юридик фанлар доктори, профессор Алимжон Акилов маъруза билан қатнашди.

   Жараёнда сўз олганлар томонидан Институт томонидан тайёрланган модель қонун лойиҳасига таклифлар билан бирга уни маъқуллаш ҳақида фикрлар билдирилди.

  Якунида модель қонун лойиҳасини умумий жиҳатдан маъқуллаш ва МДҲ ПА киритишга тайёрлаш бўйича Ишчи гуруҳи тузиш ҳақида қарор қабул қилинди.

www.iacis.ru

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan