Марказий Осиё давлатлари ва Россия аёллари мулоқоти декларацияси қабул қилинди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Мажлис якуни бўйича Марказий Осиё давлатлари ва Россия аёллари мулоқоти декларацияси қабул қилинди. Ҳужжатда мазкур давлатларнинг тинчлик, барқарорлик ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида эришган ютуқлари қайд этилган.

Хотин-қизларнинг бунёдкорлик ва тинчликпарварлик салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқаришнинг самарали йўлларини ишлаб чиқиш Аёллар мулоқотининг устувор йўналишларидан бири эканлиги алоҳида таъкидланди.

2022 йилга мўлжалланган Марказий Осиё аёллари мулоқоти Ҳаракатлари режаси ҳам имзоланди.

Шунингдек, иштирокчилар Марказий Осиё ва Россия давлатлари аёллари мулоқотига бағишланган кўргазмага ташриф буюришди, экспозиция павильонларини, миллий стендларни кўздан кечиришди ва модалар кўргазмасида иштирок этишди, «Галкыныш» миллий от спорти ўйинлари гуруҳининг чиқишларини томоша қилишди.

Шу билан Ўзбекистон Олий Мажлиси делегациясининг Туркманистонга ташрифи якунланди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan