Самарали парламент назорати механизмларини жорий этишнинг долзарб масалалари – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикасининг парламент назоратини ташкил этиш ва амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи  “Парламент назорати тўғрисида”ги Қонун парламентнинг назорат фунциясини Янги Ўзбекистон ва “Учинчи ренессанс” йўлида янада ривожлантиришга қаратилган самарали тизим яратилишида ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилмоқда.

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясининг 7-мақсадида ва уни “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да амалга оширишга оид Давлат Дастурининг 23-бандида “Қонун ижодкорлиги ва парламент назоратини амалга оширишнинг амалдаги механизмлари самарадорлигини ошириш”  вазифаси алоҳида белгилаб қўйилди.

Мазкур вазифа ижросини ўз вақтида ва самарали таъминлаш мақсадида жорий йилнинг 17 май куни «Wyndham» меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан Конрад Аденауэр номидаги фонднинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда «Самарали парламент назорати механизмларини жорий этишнинг долзарб масалалари: Ўзбекистон ва хорижий давлатлар тажрибаси» мавзусида халқаро конференция ўтказилди.

Конференция хорижий тажриба ва халқаро стандартлар асосида парламент назоратининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш бўйича илмий асослантирилган таклифлар ишлаб чиқиш мақсадида ташкил этилди.

Конференцияда Олий Мажлис Сенати Хотин-қизлар ва гендер тенглик масалалари қўмитаси раиси Малика Қодирхонова «Олий Мажлис Сенатининг Парламент назорати йўналишидаги  фаолиятининг долзарб  масалалари» мавзуида маъруза  қилди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan