Муҳокамалар давом этмоқда – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикасининг “Аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси бўйича муҳокамалар давом этмоқда.

Кеча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитасида мазкур қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гyруҳининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ишчи гуруҳ ва Қўмита аъзолари, тегишли вазирлик ва идоралар вакиллари, соҳа мутахассислари, шунингдек Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бош илмий ходими Алишер Максудов иштирок этди.

Тадбирда аввалги муҳокамаларда билдирилган таклифлар асосида такомиллаштирилган ҳолда тайёрланган қонун лойиҳаси нормалари бирма-бир муҳокама қилинди.

Якунида лойиҳа бўйича кейинги босқичда амалга ошириладиган тадбирларга киришиш борасида келишиб олинди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan