Мактаб битирувчиларига табрик! – Парламент тадқиқотлари институти
Янгиликлар

Қадрли мактаб битирувчилари!

Сизларни беғубор ўқувчилик даврингизни ортда қолдириб, шу йиллар давомида қадрдон бўлиб қолган мактабингиз, ота-онадек ғамхўр устозу мураббийларингиз билан хайрлашиб, эзгу орзу-ниятлар билан ҳаётингиздаги яна бир масъулиятли босқичга қадам қуяётганингиз билан самимий табриклаймиз.

Ишонамизки, сизлар ўқиб-ўрганишда давом этиб, яратилаётган имкониятлардан унумли фойдаланиб, келажакда юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшадиган фидойи ва ватанпарвар инсонлар бўлиб етишасизлар.

Барча орзу-ниятларингиз амалга ошсин, мустақил ҳаёт сари қўйган қадамингиз қутлуғ бўлсин!

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлиси Сенати жамоаси

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan