Кун тартибида – Гендер-ҳуқуқий экспертиза масаласи – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

“Тараққиёт стратегияси” марказида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)нинг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури билан ҳамкорликда давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбир иштирокчилари – Олий Мажлис Сенати аъзолари ва Қонунчилик палатаси депутатлари, Адлия вазирлиги, нодавлат нотижорат ташкилотлар, академик ҳамжамият вакиллари, Институт илмий-эксперт кенгаши аъзолари ва мутахассислари, мустақил изланувчилар “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш бўйича услубий қўлланма” лойиҳасини муҳокама қилишди.

Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори Фозилжон Отахонов, Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси раиси Дилором Файзиева, USAIDнинг Ҳуқуқий ислоҳотлар дастури директори ўринбосари Раҳима Назарова анжуманннинг долзарблиги, аҳамиятига алоҳида тўхталиб ўтди.

Сенатнинг Халқаро рейтинг ва индекслар билан ишлаш бўлими мудири Отабек Иззатиллаев, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Гулноза Сатторова, Тошкент давлат юридик университети мустақил изланувчиси, Халқаро юристлар комиссияси комиссари Гулнора Эшонхонова, Адлия вазирлиги бўлим бошлиғи Хидирали Содиқовнинг давра суҳбати учун танланган мавзунинг мақсади, тамойили ва методологияси, бу борада олиб борилаётган ислоҳотлар, амалиётдаги мавжуд муаммолар ва масалаларни ҳал этиш йўллари ҳамда услубий қўлланма таҳлилига доир маърузалари тингланди. 

Қизғин мунозара асносида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини гендер-ҳуқуқий экспертизадан ўтказишнинг қонуний ва методологик асосини такомиллаштириш ҳамда ишлаб чиқилган қўлланмани янада бойитиш юзасидан илмий-амалий таклиф, тавсиялар билдирилди. 

www.uza.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan