Учинчи Глобал парламент маърузаси тақдим этилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов Парламентлараро Иттифоқ ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ҳамда Парламентаризмни ривожлантириш “Agora” ҳамжамияти иштирокида ташкил этилган тадбирда иштирок этди. Унда Учинчи Глобал парламент маърузаси тақдим этилди.

Онлайн форматдаги мазкур тадбирда ПАИ Бош котиби М. Чунгонг, БМТ Тараққиёт дастури раҳбари А. Штайнер, 26 мамлакат парламентлари ҳамда бошқа парламент тузилмалари вакиллари қатнашди.

Парламент ишида жамоатчилик иштироки, жамоатчиликни жалб қилиш тенденциялари масалалари, шунингдек, маърузанинг хулоса ва тавсиялари кўриб чиқилди. Парламентлар учун жамоатчилик билан муносабатларни кенгайтиш борасида тавсия ҳамда ғоялар тақдим этилди.

Тадбир доирасида тўртта мавзуий сессия бўлиб ўтди. Жамоатчиликни жалб қилишдаги муҳим тенденциялар шарҳлаб берилди. Қатнашчилар “Ҳеч кимни ортда қолдирмаслик” дастурида узлуксиз ҳамда инклюзив иштирок этишнинг жиҳатларини муҳокама қилдилар.

Шунингдек, парламентларнинг жамоатчилик билан муносабатларга киришдаги салоҳиятини ошириш юзасидан онлайн ўқув ўтказилди. Ёшларни парламент ишида фаоллик кўрсатишга рағбатлантириш муҳимлиги таъкидланди.

Анжуман давомида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари Акмал Саидов жамоатчиликни парламент фаолиятига жалб қилиш борасидаги миллий тажриба хусусида сўз юритди. Шу жумладан, бунда анъанавий ҳамда ахборот технологияларидан унумли фойдаланишнинг самарали усуллари ҳақида тўхталиб ўтди.

www.parliament.gov.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan