Сенат Раиси ЕХҲТнинг амалдаги раиси билан истиқболдаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Бугун, 3 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева Европа хавсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти раиси, Польша Республикаси ташқи ишлар вазири Збигнев Рау бошчилигидаги делегация билан учрашди.

Учрашув давомида Сенат Раиси Т.Нарбаева меҳмонларни ташриф билан қутлаб, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев бошчилигида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, Ўзбекистоннинг хорижий мамлакатлар билан савдо-иқтисодий алоқалари ва парламентлараро ҳамкорлик борасида амалга оширилаётган ишлар билан таништирди.

Жумладан, Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги узоқ йиллик дўстона муносабатлар, савдо-иқтисодий, инвестициявий, ижтимоий-маданий ва парламентлараро ҳамкорлик янги босқичга кўтарилганига алоҳида урғу берилди.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг ЕХҲТ билан ҳамкорлик масалаларига, ташкилот лойиҳаларини мамлакатимизда амалга ошириш борасида қилинаётган ишларга тўхталиб ўтилди.

Мулоқот давомида истиқболдаги режалар ва лойиҳалар ҳам муҳокама қилиниб, ҳамкорлик алоқаларини келгусида янада мустаҳкамлашга келишиб олинди.

www,senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan