Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти томонидан ўтказилган давра суҳбати айнан шу мавзуга бағишланди.
Унда Сенат ва Қонунчилик палатаси қўмиталари раислари, депутатлар, Конституциявий комиссиянинг раиси ўринбосари ва аъзолари, Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Илмий-эксперт кенгаши ҳамда “Қонунчилик муаммолари ахборотномаси” таҳрир ҳайъати, мустақил экспертлар, академик ҳамжамият вакиллари иштирок этди.
Тадбирни Конституциявий комиссия раисининг ўринбосари, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Кутбидин Бурханов, Конституциявий комиссия аъзоси, Қонунчилик палатасининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси Эркин Салихов ҳамда Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси ўринбосари Толибжон Мадумаровлар кириш сўзи билан очиб беришди.