Сенатор Конституцияга ўз таклифларини берди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш ва ислоҳ қилишга доир кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясига киритилаётган ўзгаришлар шулар жумласидандир.

Аввал айтиб ўтганимиздек, айни вақтда Конституциявий комиссия томонидан фуқаролар, жамоатчилик вакилларидан келиб тушаётган таклифлар атрофлича ўрганилиб, комиссиянинг ҳар бир мажлисида муҳокама қилинмоқда.

Ўз навбатида, Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси раиси  Қутбиддин Бурхонов комиссия мажлисида Конституцияга ўзгартириш киритиш юзасидан ўз таклифларини билдирган эди.

Шунингдек, сенатор Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институтида ўтказилган давра суҳбатида ҳам кириш сўзи билан иштирок этиб, билдирган таклифларини бирма бир санаб ўтди.

Хусусан, сенатор ЖПКнинг 226-моддасида баён этилган нормани, яъни ушлаб турилган гумон қилинувчининг айби 48 соат ичида тасдиқланмаса, унга нисбатан айб эълон қилинмаса ва эҳтиёт чораси қўлланилмаган бўлса, уни тезлик билан озодликка чиқариш масаласини, айбсизлик презумпцияси тамойилини, гумонланувчи, айбланувчи ёки судланувчи ўзининг айбсизлигини исботлашга мажбур эмаслигини ва яна шу каби нормаларни Конституцияда акс эттириш юзасидан таклифлар билдирганини қайд этиб ўтди.

Давра суҳбатида Қўмита раиси ўринбосари Толибжон Мадумаров ҳам сўз олиб, киритилаётган ўзгартириш ва жараёнлар юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Суҳбат сўнггида иштирокчилар сенаторларга ўзларини қизиқтирган саволларни бериб, батафсил жавоб олдилар.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan