Миграцияда RTCM ўқув модули бўйича тренинг – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Миграция бўйича давлатлараро ташкилотнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Миграция масалаларида RTCM ўқув модули” юзасидан тренинг ташкил этилди.

Унда халқаро, хорижий ва миллий экспертлар, соҳа мутахассислари ва илмий ҳамжамият вакиллари иштирок этди.

Машғулотлар Халқаро Миграция ташкилотининг Ўзбекистондаги офиси вакиллари, Озарбайжон Республикасидаги лойиҳалари координатори, RTCM ўқув модули консультанти ва тренерлари томонидан олиб борилди.

Таъкидланганидек, RTCM ўқув модули халқаро миграция бўйича мутахассислар орасидан тренерлар тайёрлашни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Тренингда мазкур ўқув модулининг вазифалари, унинг тузилиши ва мазмуни бўйича интерактив усулда машғулотлар ўтказилди. Жараёнда иштирокчилар томонидан бир неча гуруҳларга бўлинган ҳолда халқаро миграция билан боғлиқ масалалар, уларнинг ижобий ва бошқа жиҳатлари, мамлакатимиздаги миграция сиёсатининг асосий хусусиятлари юзасидан кўргазмали тақдимотлар билан чиқишлар қилинди.

Тадбирда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бош илмий ходими, юридик фанлар номзоди Саидаҳмад Ишанходжаев қатнашди.

Якунида иштирокчиларга тренинг ташкилотчилари томонидан махсус сертификатлар топширилди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan