Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бугунги куннинг долзарб масаласи – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Жорий йилнинг 10 июнь куни Сенатда хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш масалалари юзасидан тузилган Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Сенат аъзолари, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) котибияти, шунингдек, вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Йиғилиш давомида Ишчи гуруҳ томонидан ўтган давр мобайнида амалга оширилган ишлар, хусусан, хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларининг бузилганлиги, вояга етмаганларга нисбатан содир этилган ножўя ҳаракатлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари, шунингдек, бундай ҳаракатлар учун қўлланилган жавобгарлик чоралари бўйича олиб борилган таҳлиллар натижалари кўриб чиқилди.

Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилишда хорижий давлатлар тажрибаси ҳамда амалиётдаги мавжуд муаммолар, қонунчиликдаги бўшлиқлар, уларни бартараф этиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Бу борада Ишчи гуруҳ аъзолари келгусида амалга оширилиши керак бўлган вазифларни келишиб олди.

Ишчи гуруҳ ўз ишини давом эттирган ҳолда хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришда жамоатчиликни, шу жумладан, соҳа мутахассисларини Ишчи гуруҳ фаолиятида фаол иштирок этишга чақирди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan