Сенат Раиси Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори Д.Танг билан учрашди – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Т.Нарбаеванинг Женевага ташрифи доирасида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (БИМТ) бош директори Д.Танг билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш ҳамда Ўзбекистоннинг БИМТ Глобал инновацион индексидаги ўрнини яхшилашга қаратилган ҳамкорликда амалга оширилаётган ишларни давом эттириш масалалари муҳокама қилинди.

Д.Танг Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ўзгаришларни диққат билан кузатиб бораётганини, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев томонидан тасдиқланган 2022-2026-йилларда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш стратегиясини пухта ўрганиб чиққанини ва мазкур Стратегия давлат эътиборининг ёрқин исботи эканлигини таъкидлади.

Учрашувда БИМТ Ўзбекистонга миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш, интеллектуал мулк ҳимоясини кучайтириш, фан ютуқларини ҳар бир соҳага жорий этиш борасида ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёрлиги билдирилди.

Томонлар миллий брендларни яратиш талаби ва географик номларни ҳимоя қилиш зарурлигига эътибор қаратди.

Мулоқот натижасида БИМТ томонидан Ўзбекистоннинг интеллектуал мулк соҳасидаги қатор ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришилди.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan