Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси бошчилигидаги Ўзбекистон делегациясининг АҚШга ташрифи ҳақида – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Олий Мажлис Сенати Раиси – Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси амалий ташриф билан Америка Қўшма Штатларида бўлади.

АҚШ Конгресси, шунингдек, тўқимачилик уюшмалари ва ишбилармон доиралари вакиллари билан икки томонлама учрашувлар доирасида тўқимачилик соҳасидаги давлат ва фуқаролик жамияти институтларининг ўзаро ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашилади.

АҚШ ишбилармон доиралари учун Ўзбекистон тўқимачилик индустриясининг савдо-инвестициявий салоҳияти тақдимоти ўтказилиши ҳам назарда тутилган.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan