Фаол фуқаролар ҳафталиги – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

   Тошкент шаҳрининг “Ҳилтон” меҳмонхонасида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати, Олий Мажлис Сенати, Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ва Адлия вазирлиги ҳамкорлигида ўтказилаётган “Фаол фуқаролар ҳафталиги” давом этмоқда.

   Тадбирнинг бугунги иккинчи куни “Жамоатчилик иштирокининг инновацион усуллари” шиори остида “Ўзбекистон Республикасида жамоатчилик иштирокининг инновацион усуллари: ютуқлар ва ривожланиш истиқболлари” ҳамда “Марказий Осиё мамлакатларида жмоатчилик иштирокининг халқаро тажрибаси ва илғор тажриба” сессияларида олиб борилмоқда.

     Биринчи сессияда Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти бўлим бошлиғи Алимжон Акилов иштирок этди.

   Муҳокамалар қисмида А.Акилов Институт томонидан амалга оширилаётган “БМТ Тараққиёт дастури 3 та пилот туманларда ҳокимият ва халқ депутатлари Кенгашлари ҳузурида жамоатчилик-маслаҳат кенгашларини ташкил этиш ва уларга методик кўмак кўрсатиш” лойиҳаси ҳақида маълумот бериб, лойиҳанинг моҳияти ва аҳамияти хусусида ўз фикрларини баён қилди. Ўз навбатида, лойиҳанинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари борасидаги саволларга атрофлича жавоб бериб ўтди.

    Билдирилган маълумотлар йиғилганларда катта қизиқиш уйғотди.

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan