Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилмоқда – Қонунчилик муаммолари институти
Янгиликлар

Жорий йилнинг 15 июнь куни Сенатда Хотин-қизлар ва болаларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишга қаратилган қонунчиликни такомиллаштириш масалалари юзасидан тузилган Ишчи гуруҳнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Сенат аъзолари, Вазирлар Маҳкамаси, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, тегишли вазирлик ва идоралар, нодавлат нотижорат ташкилотлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбир давомида Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтган йиғилишда белгилаб олинган вазифалар доирасида амалга оширилган ишлар, хотин-қизлар ва вояга етмаганларга нисбатан содир этилаётган ножўя ҳаракатларнинг келиб чиқиш сабаблари, уларнинг олдини олиш бўйича қонунчиликни такомиллаштиришга, шу жумладан, жазо чораларини кучайтиришга доир таклифлар ҳамда бошқа масалалар муҳокама қилинди.

Йиғилиш якунида Ишчи гуруҳ томонидан соҳага оид қонунчилик ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан қонун лойиҳасини ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Шу муносабат билан қонунчиликни такомиллаштиришда кенг жамоатчиликни, шу жумладан фуқаролик жамияти институтлари вакилларини, олимлар ва мутахассисларни Ишчи гуруҳ фаолиятида ўз таклифлари билан фаол иштирок этишга чақирамиз.

www.senat.uz

Leave a comment

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan